Трамп ўз рафиқаси каби қадрлайдиган ёрдамчисига 45 минг долларлик таътил пули берган. Оқ уйдагилар маоши қанча?

Трамп ўз рафиқаси каби қадрлайдиган ёрдамчисига 45 минг долларлик таътил пули берган. Оқ уйдагилар маоши қанча?

Трамп ёрдамчисига 45 минг долларлик таътил пули берган.

АҚШ Оқ уйининг юқори лавозимдаги ходимлари анча юқори маош олади. Шунга қарамай, АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ёрдамчиси Натали Харп ва яна уч нафар ходимига 45 минг доллардан пул бергани айтилмоқда. Бу ҳақда Америка ОАВлари, жумладан, The Washington Post газетаси хабар берди.

Гап «таътил учун пул совғалари» ҳақида кетмоқда. Газета ёрдамчига берилган маблағ миқдорига эътибор қаратган. Чунки Оқ уйда бундай лавозимда ишлайдиган ходимлар йилига тахминан 150 минг доллар маош олади. Шу тариқа, берилган «чўнтак пули» унинг йиллик маошининг қарийб учдан бир қисмига тенг.

Бундан ташқари, аввал Fox News телеканалида бошловчи бўлиб ишлаган Натали Харпнинг Дональд Трамп билан жуда яқин иш муносабатларига эга экани айтилмоқда. Трамп қоғозда ўқишни яхши кўргани сабабли, Харп унинг учун мақолалар, электрон хатлар ёки ижтимоий тармоқлардаги изоҳларни портатив принтер орқали доимий равишда чоп этиб беради. Бу ҳатто Air Force One бортида ёки гольф майдонида ҳам амалга оширилади.

Оқ уйда уни «инсон-принтер» — «human print