Трамп уни ўпган иситмаси бор одамга қандай жавоб қайтарди?

Трамп уни ўпган иситмаси бор одамга қандай жавоб қайтарди?

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусни юқтириб олмаслик учун ҳамма нарсани ушлайвермаслик ва қўлни ювишни маслаҳат берди. Бу ҳақда «xabar.uz» хабар берди.

«Эҳтимол, эшитгандирсиз, мен кўпинча шундай йўл тутаман. Лекин сиз ҳам қўл ювишингиз, тозаликка риоя этишингиз керак. Агар бунга зарурат бўлмаса, ҳар қандай тутқични ҳам ушлаб кўравериш шарт эмас. Яъни шамоллашда амал қилиш керак бўлган баъзи амаллар бор»,— дейди у журналистларга.

Трамп ўтган ҳафта анча вақтдан бери кўришмаган бир одам ёнига келганини сўзлаб берди.

«У мени қучоқлаб, ўпди. «Яхшимисиз?» деб хоҳ-аҳвол сўраганимда, «Йўқ. Кучли шамоллаш ва иситма бор», деди. Шунга қарамай, у мени қучоқлаб, ўпяпти. Мен узримни сўрадим-да, қўлимни ювганига чиқдим», — дейди Трамп.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!