Трамп Украинага Patriot мажмуалари учун қўшимча ракеталар беришни рад этди
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги учрашув чоғида Оқ уй раҳбари Киевга Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган Patriot зенит-ракета мажмуалари учун қўшимча PAC-3 ракеталарини ажратишни рад этди. Бу ҳақда учрашувнинг аноним гувоҳларига таяниб, Financial Times газетаси хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Трамп АҚШнинг ўзида ракеталар захираси етишмаслигини сабаб қилиб кўрсатган ва улар Эронга қарши урушда ҳамда Яқин Шарқдаги объектларни ҳимоя қилиш учун ўзларига кераклигини қўшимча қилган.
"Бироқ Киевга ракеталар етказиб бериш бўйича музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда муҳокамаларда Украина Европанинг бошқа мамлакатларида якуний йиғиш ишлари амалга оширилиши учун баъзи компонентларни ишлаб чиқариш варианти кўриб чиқилмоқда. Музокараларни тўхтатиш ҳақида ҳеч қандай буйруқ келиб тушгани йўқ", – деди манбалардан бири.
