Трамп Тожикистонда сайёҳларнинг ўлдирилиши бўйича терговга ёрдам таклиф қилди

Трамп Тожикистонда сайёҳларнинг ўлдирилиши бўйича терговга ёрдам таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга мамлакатда ҳалок бўлган сайёҳларнинг ўлими муносабати билан йўллаган телеграммаси учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Трамп Тожикистон президентига тергов жараёнлари бўйича ёрдам таклиф қилган. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Мен 2018 йил 29 июль куни содир этилган террорчилик оқибатида 2 нафар АҚШ фуқароси ва яна 2 нафар бегуноҳ одамнинг ҳалок бўлиши юзасидан ҳамдардлик билдириб телеграмма йўллаганингиз учун миннатдорман», — дея Трамп Тожикистон президентига телеграмма юборган.

Трампнинг сўзларига қараганда, тинч аҳолига қарши ҳужум уюштирганларни оқлаб бўлмайди. «Менинг маъмуриятим уюштирилган ваҳший ҳужум ва суиқасдни тергов қилиш жараёнларига кўмаклашишга тайёр», — дея Трамп маълум қилган.

Июль ойининг охирида Кулоб—Душанбе трассасида автомобиль чет эллик велосайёҳлар устига бостириб борган. Ҳужум оқибатида 4 киши — 2 нафар АҚШ фуқароси, шунингдек, Голландия ва Швейцария фуқаролари ҳалок бўлган. Икки нафар сайёҳ шифохонага ётқизилган. Тожикистон бош прокуратураси террорчилик моддаси бўйича жиноий иш очган. Ҳужум уюштирган гуруҳнинг 5 нафар жангариси қўлга олиш вақтида ўлдирилган. 11 нафар жангари ҳибсга олинган.

Хорижлик сайёҳларга нисбатан уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!