Трамп: «Сурияни ривожлантириш учун АҚШнинг ўрнига Саудия Арабистони пул тўлайди»

Трамп: «Сурияни ривожлантириш учун АҚШнинг ўрнига Саудия Арабистони пул тўлайди»

Саудия Арабистони ва Яқин Шарқдаги бошқа бой давлатлар Суриядаги барқарорлаштириш лойиҳалари учун АҚШнинг ўрнига пул тўлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер орқали маълум қилди.

“Қўшма Штатлар Сурияни ривожлантириш учун 230 миллион доллар миқдоридаги тутуруқсиз тўловни тўхтатди. Саудия Арабистони ва Яқин Шарқнинг бошқа бой давлатлари АҚШнинг ўрнига тўлайди. Мен АҚШни, бизнинг армиямизни ва бизга ёрдам бераётган давлатларни ривожлантирмоқчиман”, – дея ёзди Трамп.

Жума куни Давлат департаменти матбуот котиби Хезер Науэрт ёзма баёнот тарқатиб, Сурияни барқарорлаштиришга мўлжалланган маблағлар бошқа мақсадларга йўналтирилишини билдирган эди. Айни пайтда у АҚШ Суриядаги стратегик мақсадларидан воз кечмаслигини таъкидлади.

Науэртнинг маълум қилишича, АҚШнинг хорижлик иттифоқдошлари ва ҳамкорлари апрель ойидан бери Сурияни барқарорлаштириш учун қарийб 300 миллион доллар ажратишга рози бўлган. Шунинг 100 миллион долларини Саудия Арабистони, 50 миллион долларини БАА ажратади. 

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!