Трамп Шимолий Кореяда махфий базалар борлиги ҳақидаги ахборотни ёлғон деб атади

Трамп Шимолий Кореяда махфий базалар борлиги ҳақидаги ахборотни ёлғон деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяда бир неча махфий ракеталар базаси аниқлангани ҳақидаги хабарларни ёлғон хабарлар деб атади.  

Аввалроқ New York Times нашри Шимолий Кореяда 13 та махфий база аниқлангани ҳақидаги мақолани чоп этганди. Мақолада таъкидланишича, Шимолий Корея бу базаларда ракета дастури бўйича ишларни давом эттирмоқда.

“New York Times’да Шимолий Корея ракета базалари устида ишлаётгани ҳақида чоп этилган воқеа нотўғридир. Бизга бу объектлар ҳақида барча нарса маълум, ҳеч қандай янги нарса йўқ ва у ерда бирор муҳим ҳодиса юз бермаяпти. Шунчаки яна бир ёлғон хабар. Агар нимадир нотўғри кетса, бу ҳақда биринчи бўлиб ўзим хабардор қиламан”, деб ёзган Трамп твиттерда.

“Шимолий Корея ҳеч қачон тан олмаган баллистик ракеталари учун базалар борлиги Трампнинг унинг дипломатияси ядровий ва ракета дастурини тўхтатишга олиб келаётгани ҳақидаги тасдиқларига зиддир”, деб ёзилган нашрда.

Шунингдек, АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри Трампнинг Франция президентининг умумевропа армиясини ташкил қилиш зарурлиги ҳақидаги таклифини танқид қилганига изоҳ бериб, “Дональд Трамп Ким Чен Инни “яхши кўради”, бироқ эски иттифоқдошимизни ҳақорат қилади”, деб айтган.   

“Твитлар ёзишни бас қилинг. Америкага бир неча дўст керак”, деб қўшимча қилган Керри.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!