Трамп Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасидаги хавфсизлик келишувига муносабат билдирди

Трамп Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасидаги хавфсизлик келишувига муносабат билдирди

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистоннинг жамоавий хавфсизлик тўғрисида келишув тузиш қарори тўғри йўналишдаги қадам ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

У Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Макка келишувининг имзоланишини мамнуният билан қабул қилганини таъкидлади.

«Бу Яқин Шарқ бирлашаётганини кўрсатади. Энди мамлакатлар ниҳоят ўз хавфсизлигини мустақил равишда яхшироқ таъминлай олади», — деб ёзди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, мазкур келишув минтақадаги давлатларнинг ўз мудофаа ва хавфсизлик салоҳиятини кучайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар