Трамп Россиянинг Катта саккизликка G8 қайтишини қўллаб-қувватламоқчи

Трамп Россиянинг Катта саккизликка G8 қайтишини қўллаб-қувватламоқчи

АҚШ Президенти Доналд Трамп сешанба куни Россияни дунёнинг энг кучли саккизлиги гуруҳига қайтишини қўллаб-қувватлаши мумкинлигини айтди ва ўзидан олдинги президентни Россияни G8 дан қувиб чиқаришда айблади.

«Путин уни сиёсатда ортда қолдирганидан бери, Обама Россияни G8 дан чиқишини истаган. Россия G8 таркибида бўлиши керак, чунки биз муҳокама қиладиган кўп нарсалар Россия билан боғлиқ. Шундай қилиб, мен яна G8 бўлишини ҳоҳлайман ва агар кимдир бу таклифни берса, мен буни мамнуният билан қабул қиламан», деди Трамп Оқ Уйдаги журналистларга берган интервьюсида.

Аммо Россия Қрим яриморолининг Украинадан ноқонуний равишда олиб қўйилиши туфайли Катта саккизлик сафидан чиқарилди, бу Иккинчи жаҳон урушидан бери Россия томонидан Европа давлатларининг чегараларини биринчи марта бузилиши эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!