Трамп Россия манфаатларига хизмат қиляптими?

Трамп Россия манфаатларига хизмат қиляптими?

Федерал қидирув бюроси АҚШ президенти Дональд Трампга қарши унинг Россия манфаатлари ва Америкага қарши йўлда бўлиши мумкин деган таҳмин билан иккита махфий текширув бошлади. Бу ҳақда Эхо Москви хабар берди.

Ҳукуматдаги жимлик АҚШ тарихида рекорд қайт этганидан сўнг Трамп New York Times, ФҚБ, Боб Мюллер ва демократларга қарши бир қатор твитлар билан чиқди.

2017 йилнинг май ойида Дональд Трамп ФҚБ раҳбари Жеймс Комини ишдан бўшатганидан сўнг бюро иккита махфий текширув бошлаган.

New York Times нашрининг собиқ ФҚБ ходимларига таяниб берган малумотларига кўра, бюро президентнинг бу ҳаракатидан шу қадар хавотирга тушганки, Трамп Россия топшириғи билан АҚШ манфаатларига қарши ишлаяпти деган гумон билан текширув бошлади.

12 январь куни эрталаб Трамп New York Times репортажига ўзининг бешта твитида шундай жавоб берди: ҳозиргина қолоқ New York Times дан билдимки, коррупциялашган собиқ ФҚБ етакчилари ҳеч қандай сабаб ва исботларсиз, фирибгар ва ярамас Жеймс Комби ишдан бўшатилганидан сўнг менга қарши иш очибди... Мен Комини ишдан бўшатишим Америка учун буюк иш эди аслида, у дўсти Боб Мюллер ва 13 нафар демократлар ҳимоясида бўлган сотқин полициячи эди. Мен Россияга нисбатан Обама, Буш ва Клинтондан ва эҳтимол бошқа ҳар қандай АҚШ президентдан кўра қаттиқ турдим. Шу билан бирга айтишим лозимки, Россия билан алоқаларни яхшиласак ёмон бўлмасди. Мен кун келиб Россия билан яхши алоқада бўлишимизга ишонаман! .

Трамп Жеймс Коми ва собиқ ФҚБ ходимларини президент орқасидан пул топиш истагида бўлган омадсизлар деб атади .

Мамлакатдаги жимлик сабабли 5000 нафар агент ва офицерлар, яъни бутун бошли ФҚБ ходимлари орқа сана билан ойлик олиш умидида бепул ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!