Трамп қора танли аҳоли туфайли яна президент бўлиши мумкин

Трамп қора танли аҳоли туфайли яна президент бўлиши мумкин

Америка оммавий ахборот воситаларида, қора танли сайловчилар ҳақидаги сўзларидан сўнг АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод, собиқ вице-президент Жо Байденнинг бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида мунозара бошланди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Маълумот учун, "Нью-Йорк Пост" газетасида Байденнинг "ибтидоий ирқчи" деб номланган ва "ҳар қандай сиёсий эътиқод билан кўплаб афро-америкаликларга зарба бериш"га тенглаштирилган баёноти акс этган мақола пайдо бўлди. Бу эса АҚШдаги кўплаб қора танли аҳолининг шикоятларига, эътирозларига сабаб бўлди.

Бу шуни англатадики, агар сайлов жараёнларида қора танлилар Байдендан воз кечиб, Трампга овоз беришса, АҚШнинг амалдаги президенти ўз лавозимида қолиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!