Трамп қасос олишга тайёрланмоқда — манба

Трамп қасос олишга тайёрланмоқда — манба

AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Сенатда импичмент жараёни тугагандан сўнг сиёсий фаолиятга қайтмоқчи. Бу ҳақда Politico собиқ давлат раҳбарига яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Манбага кўра, импичмент билан боғлиқ вазият ҳозирда Трамп фойдасига ривожланмоқда. Вашингтондаги Конгресс биноси ташқарисидаги 6 январь воқеаларига қарамай, аксарият республикачилар уни қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқдалар.

Шунингдек, манбалар импичмент жараёни республикачилар партияси аъзоларидан қайси бири Трамп номзодига рози эмаслигини кўрсатганига эътибор қаратди. Бундан ташқари, жараён тугагандан сўнг Трамп ўзининг сиёсий фаолиятини давом эттирмоқчи ва ундан юз ўгирган республикачилардан "қасос олмоқчи". Бироқ сиёсатчи қандай чоралар кўриши мумкинлиги ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқ.

Aввалроқ Трамп AҚШ Сенатидаги адвокатлари фаолиятидан норози эканлиги хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!