Трамп қароргоҳида Оқ уй ҳужжатлари қидирилмоқда

Трамп қароргоҳида Оқ уй ҳужжатлари қидирилмоқда

Федерал қидирув бюроси (ФБР) АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг қароргоҳида тинтув ўтказаётгани ва давлат раҳбари лавозимини тарк этгач, Оқ уйдан олиб чиқиб кетилган ҳужжатларни излаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, гап “кўплаб махфий ҳужжатлар” сақланган қутилар ҳақида кетмоқда.

“СNN” телеканали ҳам Трамп қароргоҳидаги хизмат хоналари ва турар-жой биноларида тинтув ўтказмоқда, деб хабар тарқатди.

Тинтув пайтида Трамп қароргоҳда бўлмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорлари тинтув ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этгач, бу ишни пайсалга солиб бўлмайди, деб ҳисоблагандан кейин суд қарори билан ишга киришилади.

“Fox News” хабарида тинтув натижасида ФБР бир неча қути ашёлар қароргоҳдан олиб чиқиб кетилгани хабар берилади.

Жорий йилнинг бошида АҚШ Миллий архивлар ва ҳужжатлар бошқармаси Трампдан Оқ уйдан олиб чиқиб кетилган 15 қути ҳужжатларни қайтариб олган эди.

“CBS” телеканали ФБР Трампнинг Флоридадаги қароргоҳида тинтув ўтказиш тўғрисида Оқ уйни хабардор қилмаган, деб баёнот берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!