Трамп Обамани пойлоқчилик қилишда айблади

Трамп Обамани пойлоқчилик қилишда айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп ФҚБнинг собиқ агенти Питер Стрзокнинг кўрсатмалари расшифровкасини эълон қилди. Унда АҚШ махсус хизматларининг Барак Обама президентлиги вақтида Трамп ортидан кузатув олиб боргани ҳақида айтилган. Бу ҳақда Трамп твиттерда маълум қилди.

Жумладан, Трамп бу маълумот Россиянинг АҚШдаги президент сайловларига эҳтимолий аралашувини тергов қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллернинг якуний ҳисоботига киритилишига умид билдирган.

Бу Обама вақтидаги жамоа ФҚБ, адлия вазирлиги ва МРБ билан президент Трампни 2015 йилгача таъқиб қилгани ва уни йўқотиш мақсадида биргаликда ишлаганининг янги исботи , деб Стрзок айтганларни келтириб ўтган Трамп.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!