Трамп нимадан қўрқаётганини айтди

Трамп нимадан қўрқаётганини айтди

AҚШ раҳбари Дональд Трамп 3 ноябрь кунига мўлжалланган президентлик сайловларини кейинроққа қолдиришни нега қўллаб-қувватлаганини тушунтирди. У почта орқали юборилган овоз бериш туфайли сайлов кампаниясини якунлаш қийин бўлишидан қўрқмоқда.

“Бу бошқа давлатларнинг сайловларга аралашишини анча осонлаштиради. Сиз бюллетенларни сохталаштиришингиз мумкин", — деди давлат раҳбари.

Трамп, аслида, сайловни кечиктирмасликни ҳаммадан кўпроқ исташини, аммо шу билан бирга "сохта" сайловларни хоҳламаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, почта орқали овоз бериш пайтида тартибсизлик юзага келади, натижалар "бир неча ҳафта ёки ой кутиб туради" ва "ким ютганини ҳеч қачон билмайди".

Айни дамда AҚШда Covid-19 пандемияси муносабати билан почта орқали овоз бериш имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Трампнинг рақиби демократ Жозеф Байдендир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!