Трамп Нетаняхуга Исроил қўшинларини Сурия ва Ливандан олиб чиқишни бошлаш кераклигини айтди
Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.
Яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида АҚШ президенти Исроил Бош вазирига ЦАХАЛнинг Суриядаги ҳарбий иштироки минтақада янги эскалация хавфини оширишини маълум қилди. У шунингдек, Исроил кучларини Ливандан олиб чиқишни бошлаш тарафдори эканини билдирди.
Нашрнинг қайд этишича, Нетаняху, айниқса, Исроилдаги ички сиёсий вазият фонида қўшинларни кенг кўламли қайта жойлаштиришга рози бўлиши даргумон.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
