АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил парламентида чиқиш қилиб, Ғазо секторидаги уруш тугаганини таъкидлади.
Президентнинг сўзларига кўра, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувда назарда тутилган барча шартларга амал қилишга рози бўлган.
Эътиборли жиҳати шундаки, бир кун аввал Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху “Ғазога ҳужумлар ҳали тугамаганини” айтган эди. Бироқ Трамп айнан унинг иштирокида урушнинг тугаганини расман эълон қилди.
Трампнинг Исроилга ташрифи
Аввалроқ Дональд Трамп Исроилга йўл олган Air Force One самолёти бортида Ғазода урушни тугатилган деб эълон қилган эди.
АҚШ президенти бугун Ғарбий Қуддусдаги Исроил парламенти (Кнессет) биносига етиб келди.
Трампни бино олдида Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху ва парламент спикери Амир Оҳана расман кутиб олди.
Шунингдек, президент парламентнинг меҳмонлар китобига имзо чекиб, бу кунни “буюк” ва “янги бошланиш” сифатида таърифлади.
Аввалроқ Трамп Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропортида расмий маросим билан кутиб олинган эди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Мен мураббий сифатида бир нарсага қатъий амал қилдим: адолат ва ҳалоллик. Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишлигини эмас, фақат меҳнатини, характерини, муносиблигини танладим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.