Трамп: "Мен президент бўлганимда Хитой шарлари ҳеч қандай шаклда ёки кўринишда АҚШ устидан учмаган"

Трамп: "Мен президент бўлганимда Хитой шарлари ҳеч қандай шаклда ёки кўринишда АҚШ устидан учмаган"

Дональд Трампнинг таъкидлашича, унинг президентлик вақтида Хитой шарлари АҚШ устидан учиб ўтмаган.

"Мен президент бўлганимда Хитой шарлари ҳеч қандай шаклда ёки кўринишда АҚШ устидан учмаган. Агар шундай бўлганида, биз уларни дарҳол уриб туширган бўлардик", деб ёзди у ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.

"Худди Россия билан боғлиқ даъволар каби, буларнинг барчаси демократик дезинформация ва ёлғон", — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб, Трамп маъмурияти даврида АҚШ ҳудуди узра камида уч марта Хитой шарлари қайд этилгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!