Трамп: "Керак бўлса, Эронга исталган пайт яна ҳужум қиламиз"

Трамп: "Керак бўлса, Эронга исталган пайт яна ҳужум қиламиз"

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон зарурат туғилган тақдирда Эронга қарши янги зарбалар беришга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳақда у журналистлар билан суҳбатда айтди.

"Кеча жуда қаттиқ зарба берилди. Биз хоҳлаган пайтимиз яна бир зарба беришга тайёрмиз", — деди Трамп.

Шу билан бирга, АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, Эронга қарши қайта бошланган ҳарбий операция узоқ давом этмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар