Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Унга кўра, федерал органлар Twitter, Facebook, Instagram ва YouTube каби йирик ижтимоий медия компанияларнинг ўз фойдаланувчилари постларини таҳрирлаш ва ўчиришларига йўл қўймайди.

Мазкур қарор билан федерал органларга Алоқа воситаларида одоб-ахлоқ тўғрисидаги қонуннинг 230-бўлимига ўзгартириш киритиш ваколати берилмоқда.

Унга кўра, ижтимоий медиа компаниялари ўз платформаларида фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилган контент учун жавоб бермайди, лекин уларга номақбул, ҳақоратли ёки зўравонликка чорловчи материалларни эркин равишда таҳрирлаш, ўчириб ташлаш, ўзгартириш ва бошқа чоралар кўриш ваколати берилади.

Трампнинг сўзларига кўра, Twitter, Facebook, Instagram ва YouTube каби компаниялар ўзларининг платформаларида ўн минглаб америкаликларнинг постларини "номақбул" деб белгиламоқда, гарчи улар ҳеч қандай қоидаларни бузмаётган бўлса ҳам. Бу, Трампнинг фикрича, цензуранинг яққол намунасидир.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!