Трамп Ҳиндистонга боришдан бош тортди

Трамп Ҳиндистонга боришдан бош тортди

АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Деҳлининг Ҳиндистонга 2019 йил 26 январда Республика куни нишонланиши вақтида бош меҳмон сифатида келиш таклифига рад жавобини берди.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат бўйича ҳозирча расмий изоҳлар бермаган. Шу жумладан, АҚШнинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳам президентнинг хорижий сафарлари бўйича режаларни Оқ уй эълон қилишини важ қилиб, бирор изоҳ беришдан тийилган.

Трампнинг Ҳиндистонга боришдан бош тортиши ҳақидаги хабар икки давлат ўртасида бир қатор геосиёсий масалалар, жумладан Эрон нефти бўйича зиддиятлар мавжудлиги ортида пайдо бўлди.

Ҳиндистонда Республика куни 1950 йилдан – мамлакат конституцияси кучга киргандан бери нишонланиб келинади. Ҳиндистон ҳукумати ушбу байрам муносабати билан анъанавий равишда хорижий етакчиларни фахрий меҳмонлар сифатида таклиф қилади. Бу меҳмонлар ўз навбатида ўзлари билан парадда иштирок этувчи ҳарбийларни олиб келишади. Мисол учун, 2016 ва 2017 йиллардаги тадбирларда Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид ол Наҳаён фахрий меҳмон бўлган.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!