Трамп, Франциядаги норозилик намойишларини иқлим бўйича шартнома билан боғлади

Трамп, Франциядаги норозилик намойишларини иқлим бўйича шартнома билан боғлади

 

АҚШ президенти Франциядаги норозилик акцияларини изоҳлади, дея хабар беради Анадолу.

Иқлим бўйича Париж шартномаси, Парижда ишламади, деб ёзди АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter саҳифасида..

Президент, Францияда норозилик тўлқини тошиб кетиб, мамлакатда бетартиблик ҳукмронлик қилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

"Одамлар атроф-муҳит муҳофазаси учун учинчи давлатларга катта пул тўламоқчи эмаслар. Улар: "Биз Трампни хоҳлаймиз!" деб ҳайқирмоқдалар. Францияни яхши кўраман ", деб ёзади Трамп.

Францияда 17 ноябрдан бошлаб ёқилғи нархининг ўсиши билан боғлиқ оммавий норозиликлар давом этмоқда.

Намойишчилар устиларига сариқ рефлектор кийиб олишган. Тартибсизликлар натижасида 3 киши ҳалок бўлди ва 1043 киши яраланган. Яраланганлар орасида 222 хавфсизлик кучлари бўлган.

Франция ҳукумати норозилик намойишларида 700 нафар киши қўлга олинганлигини хабар қилишмоқда.

Намойишлар бошланишидан олдин 32 киши қўлга олинган эди, чунки тинтув вақтида уларнинг ёнидан болға ва тошлар бўлган эди.

Manba: ufq. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!