Трамп Эронга бериладиган зарбалар ҳақида: "Мен "Етарли" демагунимча..."

Трамп Эронга бериладиган зарбалар ҳақида: "Мен "Етарли" демагунимча..."

Трамп Эронга бериладиган зарбалар у ўзи тўхтатмагунча давом этишини маълум қилди

​АҚШ Президентининг сўзларига кўра, бомбардимонлар шу ҳафта ҳам давом этади, агар Теҳрон музокараларга рози бўлмаса, кейинчалик америкалик ҳарбийлар электр станциялари ва кўприкларга зарба беришни бошлаши мумкин.

​Шу билан бирга, Трамп АҚШ Эроннинг Харг оролини эгаллаш учун ҳарбийларни юборишни режалаштиряптими ёки йўқми, деган саволга жавоб беришни рад этди.

​"Яхшиси, келишув имзоланг. Сиздан ҳеч нарса қолмайди. Сизларда ҳеч ким қолмайди", — дея қўшимча қилди Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар