Трамп Эрдўғонга: "Бас қил"

Трамп Эрдўғонга: "Бас қил"

АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефонда суҳбатлашиб, ундан Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилган. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди. 

“АҚШ Туркияга Сурияга бостириб киришга яшил чироқ бермаган”, деб айтган Пенс Оқ уйда журналистларга.

Эрдўған 9 октябрда Сурия шимолида Курдистон ишчи партияси ва ИШИДга қарши қаратилган ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилганди.

12 октябрда Туркия мудофаа вазирлиги турк ҳарбийлари ва Суриянинг қуролланган мухолифати Рас ал-Айн шаҳри устидан, 13 октябрда эса Талл-Обод шаҳри устидан назоратни қўлга олганини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!