Трамп: Брансон озод этилгач АҚШ ва Туркия ажойиб муносабатларни йўлга қўйиши мумкин

Трамп: Брансон озод этилгач АҚШ ва Туркия ажойиб муносабатларни йўлга қўйиши мумкин

Америка Қўшма Штатлари ва Туркия америкалик пастор Эндрю Брансоннинг ҳибсдан озод этилганидан сўнг ажойиб муносабатларни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Брансон билан Оқ уйнинг Овалсимон кабинетида учрашганида айтиб ўтган.

“Биз энди Туркияга бутунлай бошқача муносабатдамиз”, — деди у. “Ўйлашимча, Туркияга аслида бундан ҳам яқинроқ бўлиш учун имкониятимиз бор. Энди бизнинг муносабатларимиз жуда ва жуда яхши бўлиши мумкин”, — дея таъкидлаган Трамп.

“Биз бу халқни биламиз, пастор айтганидек, улар ажойиб халқ ва ўйлашимча, Туркия билан аслида ажойиб муносабатларни йўлга қўйиш учун бизда имкониятлар бор, мен чиндан ҳам бунга умид қилмоқдаман”, — дея қўшимча қилган президент.

Брансон билан учрашуви чоғида Трамп бир неча марта америкалик пастор озод этилгани учун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғандан миннатдор эканлигини алоҳида қайд этди. “Туркия учун ҳам бу осон вазият эмас, уларда айни пайтда кўплаб мураккаб жараёнлар юз бермоқда, мен президент Эрўғанга буни имконли қилгани учун миннатдорчилик билдираман, ва сиз нимани назарда тутаётганимни тушуниб турибсиз. Бу осон иш эмасди, у учун ҳам осон вазифа эмасди”, — деган Трамп.

Трамп америкалик пастор Эндрю Брансонни озод этиш эвазига Туркия ҳокимияти билан бирор бир келишув бўлмаганини алоҳида қайд этиб ўтди. “Биз узоқ ва мураккаб музокара жараёнларини ўтказдик, лекин бу мамлакатга биз товон пули тўламаймиз. Нима бўлганда ҳам, айни шу вазият учун”, — деган АҚШ президенти.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!