Трамп Байденнинг режаси ҳақида гапирди

Трамп Байденнинг режаси ҳақида гапирди

Трампнинг айтишича, Байден стратегик нефт захирасини бўшатиб, кузги сайловлар олдидан ёқилғи нархини иложи борича туширишга ҳаракат қилмоқда.

АҚШнинг собиқ президенти сайлов мавсуми тугаши билан бензин нархи яна кескин ошишини башорат қилди.

“Мен йиллар давомида тўлдирилмаган бу стратегик захираларни тўлдирдим. Мен буни нарх рекорд даражада паст бўлган пайтда бажарганман. Мен тўлдирдим, у эса сайлов олдидан имкони борича нархларни тушириш учун захиралардан фойдаланмоқда. Сайловдан сўнг нефт нархи дарҳол икки бараварга ошади ва ҳеч ким тасаввур қила олмайдиган даражада юқори бўлади ".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!