Трамп Байденни “АҚШ тарихидаги улкан ҳарбий камситилишда” айблади

Трамп Байденни “АҚШ тарихидаги улкан ҳарбий камситилишда” айблади

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистонда Америка қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши эмас, балки таслим бўлиш рўй бераётганини маълум қилди.
“Биз армиямизни душманга қандай топшираётишганини кўряпмиз”, - деди Трамп Алабама штатидаги тарафдорлари билан бўлган митингда.

Сиёсатчи амалдаги маъмурият Афғонистонда 83 миллиард долларлик асбоб-ускуна, ҳарбий базалар ва элчихонанинг қимматбаҳо биносини қолдирганини билдирди.
Трамп Афғонистондаги вазиятни “АҚШ тарихидаги улкан ҳарбий камситилиш” деб атади.
“Сиз ҳеч қачон қўшинларни биринчи бўлиб олиб чиқмайсиз, қўшинлар охирги бўлиб тарк этади”, - деди Трамп. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Афғонистондаги вазият
Афғонистондаги вазият кескинлашган: сўнгги ҳафталарда толиблар ҳудудларни фаол босиб олишни бошлаб юборган ва чегарада назоратни қўлга олган.

15 август куни “Толибон” аъзолари пойтахт Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олди. Амалдаги давлат раҳбари Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида” Афғонистонни тарк этди.
16 августга ўтар кечаси толиблар сиёсий офисининг вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш якунланганини, давлат бошқарув шакли эса тез орада аниқ бўлишини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!