Трамп АҚШнинг собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсонни бефаҳм ва ялқов деб атади

Трамп АҚШнинг собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсонни бефаҳм ва ялқов деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида мамлакатнинг собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсонни бефаҳм ва ялқов деб атади.

«Давлат котиби Майк Помпео аъло даражада ишлаяпти ва мен у билан фахрланаман. Ундан аввал ишлаган Рекс Тиллерсонда зарур ақлий қобилиятлар йўқ эди. У бефаҳм эди ва мен ундан тезда қутула олмадим. У жуда ялқов эди», — деб ёзди Трамп.

Трамп бу фикрларни Тиллерсон очиқ бир чиқишида АҚШ президентини «ҳисоботларни ўқишни ва ишнинг моҳияти англаб етишни ёқтирмайдиган анча тартибсиз инсон» деб атаганидан сўнг билдирган.

ExxonMobil нефть компаниясини бошқариб келган Рекс Тиллерсон Дональд Трампнинг таклифига кўра АҚШ Давлат департаменти раҳбари этиб тайинланган эди. Трамп дастлаб у ҳақда ижобий фикрлар билдирган, уни «бизнесменан ҳам каттароқ одам» ва «жаҳон даражасидаги ўйинчи» деб атаган эди. Кейинроқ президент ва давлат котиби келиша олмай қолгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди; 2018 йил март ойида Трамп Тиллерсонни лавозимдан олди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!