Трамп АҚШда фавқулодда вазият тартибини жорий қилди

Трамп АҚШда фавқулодда вазият тартибини жорий қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп фавқулодда вазият тартибини жорий қилди. Унинг бу борадаги чиқиши Оқ уйнинг сайтида жонли эфирда узатилган.

Бу ерда мураккаб нарса йўқ, барчаси оддий. Биз гиёҳванд моддалар, жиноятчилар ва жиноий тўдалар ҳудудимизга ўтмаслигини истаймиз , деб айтган Трамп ва унгача ҳам бошқа президентлар фавқулодда вазият эълон қилишга боришганини таъкидлаб ўтган.

Фавқулодда вазият Трампга конгресс розилигисиз Мексика билан чегарада девор қуришга етмаётган 6,5 млрд долларни ажратишга ва уни АҚШ муҳандислик қўшинлари корпусига қуришни буюришга имкон беради. Трамп аввалроқ девор қурилишига 5,7 млрд доллар сўраган.

Демократик партиянинг етакчи вакиллари Трампнинг бу қарорини ҳокимиятни жиддий суиистеъмол қилиш деб аташган. Конгресс спикери Нэнси Пелоси демократлар президент қарори устидан судга арз қилишлари мумкинлигини айтган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!