Трамп: "АҚШ Марказий разведка директори Россия-Украина можаросининг барча жиҳатларидан хабардор"

Трамп: "АҚШ Марказий разведка директори Россия-Украина можаросининг барча жиҳатларидан хабардор"

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларнинг барча жиҳатларидан хабардор.

АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Ирландиядан АҚШга учаётган самолётида журналистларнинг Марказий разведка бошқармаси директори музокараларда муҳимроқ роль ўйнайдими ёки йўқми деган саволларига жавоб берар экан, маълум қилди.

"Рэтклифф ажойиб иш қиляпти. У ҳамма нарсада иштирок этмоқда", деди Трамп.

Шу билан бирга, Трамп махсус элчи Стив Уиткофф ва унинг куёви Жаред Кушнер ҳам музокарачилар сифатида аъло даражада ишлаётганини таъкидлади. У Ғазо тинчлик жараёнини мисол тариқасида келтирди.