Қўшма Штатлар президенти бу ҳақда Оқ уйда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Доналд Трамп журналистнинг "Вашингтон Мадурони ҳокимиятдан ағдариш ниятидами?", деган саволга жавоб беришдан бош тортди.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, у МРБга Венесуэла ҳудудида ҳаракат қилиш ваколатини берган, у буни Қўшма Штатларга ноқонуний муҳожирлар ва наркотик моддалар оқимини тўхтатиш истаги билан изоҳлади.
"Бизга Венесуэладан жуда кўп наркотиклар келади, уларнинг аксарияти денгиз орқали келтирилмоқда. Шунинг учун биз уларни қуруқликдаёқ тўхтатмоқчимиз. Венесуэла ҳукумати наркокартеллар фаолиятида иштирок этмоқда", — деди Оқ уй раҳбари журналистларга.
Журналистларнинг "Марказий разведка бошқармаси Николас Мадурони йўқ қилиш ваколатига эгами?", деган саволга АҚШ президенти шундай жавоб берди: "Бу менга берилган аҳмоқона савол. Тўғриси, унчалик бемаъни эмас, лекин менинг унга жавоб беришим беманилик бўларди, тўғрими?".
Аввалроқ Тhe New York Times газетаси Оқ уй Венесуэладаги инқирозни ҳарбий йўл билан кучайтириш, шу жумладан, Мадурони ҳокимиятдан мажбуран четлатиш каби бир неча сценарийларни ишлаб чиққани ҳақида хабар берган эди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.