Trailblazer’нинг Ўзбекистондаги келажаги нима бўлади?

Trailblazer’нинг Ўзбекистондаги келажаги нима бўлади?

Аввалроқ General Motors компанияси Таиланддаги заводини Хитойнинг Great Wall Motor Co Ltd. компаниясига сотаётгани ҳақида хабар берилганди. Битим жорий йилнинг охирига қадар ёпилади, деб ёзади Spot.

GM’нинг маълум қилишича, компания инвестициялар кутилган даромадни келтирмаётгани сабаб ўз стратегияси доирасида Австралия, Янги Зеландия ва Таиланд бозоридан чиқиб кетади.

Таъкидлаш керакки, Таиланддаги айнан ушбу завод Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилини етказиб берувчи ҳисобланади — «Ўзавтосаноат» биринчи босқичда АҚШ, Хитой ва Таиланддан тайёр автомобилларни олиб келишга қарор қилганди.

Агар ярим йил ичида савдолар ўсадиган, UzAuto Motors эса мазкур сегментда ўз ўрнини топадиган бўлса, компания ушбу моделларни республика ичида ишлаб чиқаришни молиялаштиради.

GM’нинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон бозори Таиландда қўшимча 1000 тагача автомобиль ишлаб чиқариш имконини беради. Заводининг сотилиши эса буларнинг барчасини бекор қилади.

Таиланддаги завод Trailblazer’ларни нафақат Ўзбекистонга, балки қўшни давлатларга ҳам етказиб берган. Масалан, Филиппин мамлакатда оммалашган моделнинг тақчиллиги юзага келишидан хавотирда.

General Motors’нинг маълум қилишича, Филиппин компания учун муҳим бозорлигича қолади ва улар Chevrolet брендининг позициясини мустаҳкамлаш устида иш олиб боради, бироқ баёнотда Trailblazer’нинг тақдири ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Trailblazer модели Таиланддан ташқари Бразилияда ҳам ишлаб чиқарилади, бироқ Жанубий Америкадан уни Осиё давлатларига олиб келиш қимматга тушади.

Top Gear Philippines’нинг ёзишича, General Motors Trailblazer ўрнига Жанубий Кореяда сотувга чиққан бошқа қулай кроссоверини таклиф этиши мумкин. Аммо моделларнинг номи ўхшаш бўлса-да, улар бутунлай бошқа модел ва нархлари ҳам турлича.

Фото: Spot
Юқорида — Жанубий Кореяда сотилаётган Trailblazer, пастдагиси Ўзбекистонда сотилаётган Trailblazer


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!