Товуқ гўшти сотиб олган америкаликларга компенсация тўланади

Товуқ гўшти сотиб олган америкаликларга компенсация тўланади

2009 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабргача АҚШнинг 24 штати ва Колумбия округида товуқ сотиб олган барча америкаликларга ишлаб чиқарувчилар томонидан компенсация тўланиши мумкин. Бу ҳақда "NBC Chikago" хабар бермоқда.

«Давлат прокурорининг таъкидлашича, йирик парранда ишлаб чиқарувчилар ўзаро тил бириктириб товуқнинг нархини сунъий равишда ошириб юборган. Бу кўпчилик штатларнинг қонунчилигида тақиқланган», дейилади манбада.

Компенсация ҳалол ва яна айрим турдагилардан ташқари барча товуқ гўштларига тегишли. Шу тариқа ишлаб чиқарувчилари ҳаммаси бўлиб 181 миллион долларгача истеъмолчиларга компенсация тўлашлари мумкин. Бу борада суднинг якуний қарори жорий йилнинг 20 декабрь куни чиқиши кутилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!