“Тоттенхэм” футболчиси Адебайор насронийликдан нега воз кечди?

“Тоттенхэм” футболчиси Адебайор насронийликдан нега воз кечди?

Дунёнинг машҳур футболчиларидан бўлган Эммануэль Адебайор  (Тоттенхэм) ўтган ойда насронийликдан воз кечиб, Исломни қабул қилди. Буни футболчи қуйидагича ифодалайди:

* Насронийликда 3 илоҳ эътиқоди бор. Исломда эса бир илоҳга эътиқод қилинади. Узоқ вақтдан бери Исо алайҳиссаломнинг илоҳ эканлиги борасидаги фикрга қўшилмасдим. Борлиқнинг яратувчиси ягона бўлиши керак эмасми?!

* Ўқиганларимга кўра, Исо алайҳиссалом чўчқа гўшти емаганлар. Мусулмонлар ҳам шундай.

* Исо алайҳиссалом инсонларга Аллоҳнинг исми билан салом берганлар. Мусулмонлар ҳам шундай қилишади.

* Исо алайҳиссалом бир ишни қилмасдан олдин «Аллоҳ изн берса», дердилар. Мусулмонлар ҳам «иншааллоҳ» дейишади.

* Исо алайҳиссалом ибодат қилганларида баданларининг маълум жойларини ювганлар. Мусулмон эса таҳорат қилишади.

* Исо алайҳиссалом соқолларини тартибли қўярдилар. Мусулмонлар буни «суннат» деб аташади.

* Насроний динига эътиқод қилган давримда булар борасида кўп ўйладим. Исо алайҳиссалом худди мусулмондек яшаганлар. Насронийларнинг ҳаёт тарзлари на Исо алайҳиссаломникига ўхшайди, на Аллоҳ таолонинг амрларига мувофиқ.

Унинг қандай қилиб мусулмон бўлганлиги ҳақидаги видеони YouTubeда топиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!