«Тоттенҳэм» - Халқаро Чемпионлар кубоги ғолиби (фото)

«Тоттенҳэм» - Халқаро Чемпионлар кубоги ғолиби (фото)

Энг кўп иштирокчига эга ва нуфуз жиҳатидан ҳам энг юқори ўринда турувчи мавсумолди мусобақаси – Халқаро Чемпионлар кубоги ниҳоясига етди. 2014 йилдан бошлаб ўтказила бошланган турнирнинг бу сафарги ғолиби - «Тоттенҳэм» клуби.

20 июлда старт олган мусобақада кучли бешликнинг 17 клуби ҳамда Португалия чемпиони иштирок этди. Чемпионатнинг жами 27 ўйинидан 10таси Европа ва Сингапурда, 17таси АҚШда ўтказилди. Ўйинларни жами бир миллиондан ортиқ томошабин (1.061.520 нафар) бевосита стадиондан кузатиб борди.

Ўтган сафарги турнирлардан фарқли равишда, бу йил ҳар бир клуб учтадан ўйин ўтказди ва ғолиб фақат битта («Тоттенҳэм») бўлди. Авваллари иштирокчилар майдонга тушадиган ўйинлар сони ҳар хил бўлар, ҳар бир ҳудуднинг алоҳида чемпиони эълон қилинарди.

Қайд этиш жоиз, турнир якунида аввалдан кутилганидек бир неча жамоанинг очколари тенг келиб қолди. 7 очкодан жамғарган «Тоттенҳэм», «Боруссия Д.» ҳамда «Интер» клублари урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбатига мувофиқ равишда «совринли» ўринларни банд этишди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!