Тошлоққа тадбиркор эксперимент сифатида ҳоким қилиб тайинланган

Тошлоққа тадбиркор эксперимент сифатида ҳоким қилиб тайинланган
Аввалроқ Тошлоқ туманига "Expo Kollor Prin Teks" пахта-тўқимачилик кластери раҳбари Абдуқаҳҳор Жўрабоев ҳоким қилиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

ЎзАга кўра, мамлакатимизда илк бор "Expo Kollor Prin Teks" пахта-тўқимачилик кластери раҳбари Абдуқаҳҳор Жўрабоев эксперимент сифатида Тошлоқ туманининг ҳокими этиб тайинланди.
 
"Бугун Президент иштирокида бўлиб ўтган вилоят фаоллар йиғилишида фолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди. "Тадбиркор-ислоҳотчи" ғояси асосида ҳудуднинг ижтимоий-ижтимоий ривожланишида уларнинг ўрни муҳим бўлиши хусусида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

3 июнь куни давлатимиз раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланганди.

Шуҳратжон Абдусаломов 2018 йил мартидан буён Тошлоқ туманига раҳбарлик қилиб келаётганди", – дейилади хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!