Тошкент вилоятида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Тошкент вилоятида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро Д.А.нинг Тошкет вилояти ИИВ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан, Бош прокуратура ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, Э.К. ва К.Блар Бўстонлиқ тумани "Ғазалкент" маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимининг қарорига асосан “У.Б.” фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами 11,4 гектар экин ер майдонини 550 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. ва К.Бларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!