Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида ҳоким билан тўқнаш келган йигит у билан бирга суратга тушди (фото)

Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида ҳоким билан тўқнаш келган йигит у билан бирга суратга тушди (фото)

Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида фойдаланувчи Комил Собирбеков Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тўқнаш келгани ҳақида пост қолдирган.

«Бродвей бўйлаб сайр қилаётиб одамлар орасида тасодифан Тошкент шаҳри ҳокимига жуда ўхшаш кишини пайқаб қолдим. Ишончим комил эмасди, лекин барибир олдига боришга қарор қилдим. У киши чиндан ҳам шаҳар ҳокими эканлиги, қўриқчиларсиз (балки хиёбоннинг бўлажак қиёфасини режалаштириб), бемалол кезиб юрганини билиб, ҳайратда қолдим. Бироз иккиланиб туриб, бирга суратга тушишга рухсат сўрадим ва у рози бўлди. Тошкентнинг янги ҳокимига бундай оддий ва камтарона муомала учун раҳмат! Ҳар бир раҳбар ана шундай халққа яқин бўлиши керак!» — дейилади унда.

Ушбу ёзув шу пайтгача мингдан ортиқ киши томонидан ўқилган, шарҳлар сони эса 200 га яқинлашди. Улардан аксариятида Тошкент шаҳри раҳбарининг бугунги фаолиятидан қониқиш билдирилган бўлса, айримларида «бу уюштирилган кўриниш эмасми» деган маънодаги шубҳалар келтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!