Тошкентнинг Миробод туманида 500 дан зиёд пешлавҳалар «тўғриланди»

Тошкентнинг Миробод туманида 500 дан зиёд пешлавҳалар «тўғриланди»

Тошкентнинг Миробод туманида ишчи гуруҳ томонидан марказий кўчаларда пешлавҳалари, эълонлар, рекламалар матнларининг давлат тилида ёзилиши, имло қоидаларига риоя этилиши ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида хорижий тилда ва хато ёзилган 637 та ташқи ёзувлар аниқланди. 509 та ташқи ёзув ва ахборот матнлари қонунга мослаштирилди.

Хусусан, “ZARINA BEAUTY SALON” пешлавҳаси “Zarina go’zallik saloni”, “Слоённая самса” – “Somsa”, бир неча “Аптека” пешлавҳалари “Dorixona”, “Всё для дома” – “Hamma narsa uy uchun”… деб ўзгартирилди.

Бундан ташқари Magnit, Korzinka.uz савдо мажмуаларидаги ташқи ёзувлар, лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ахборот матнлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартирилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/28/signboards/?utm_source=push&utm_medium=telegram


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!