Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Россиянинг Олий Лигасида ўйнайди

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Россиянинг Олий Лигасида ўйнайди

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Россиянинг Олий Хоккей Лигаси (ОХЛ) аъзосига айланди.

Сочи шаҳрида ОХЛ клубларининг раҳбарлари ўртасида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистоннинг «Ҳумо» клуби расман таништирилди. Жамоа 2019/20 мавсумидан бошлаб ОХЛда иштирок этадиган бўлди.

Клуб тақдимоти Ўзбекистон Хоккей Федерацияси вице-президенти Кирилл Матвеев ва «Ҳумо» клубининг бош менежери Нормундс Сейейс томонидан ўтказилди. Янги мавсумда жамоани россиялик мутахассис Евгений Попихин бошқарадиган бўлди. 

ОХЛ – очиқ халқаро хоккей лигаси бўлиб, нуфузи жиҳатидан Континентал Хоккей Лигасидан (КХЛ) кейин иккинчи ўринда туради. Ўтган мавсумда лигада Россиянинг 26та, Қозоғистоннинг 3та ва Хитойнинг 2та клуби иштирок этган. Қозоғистоннинг «Сариарка» клуби чемпионликни қўлга киритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!