Тошкентнинг ҳавоси энг ифлосланган туманлари маълум қилинди

Тошкентнинг ҳавоси энг ифлосланган туманлари маълум қилинди

«Ўзгидромет» директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи Баҳриддин Нишонов Тошкентнинг қайси туманларида ҳаво энг ифлосланганини маълум қилди.

Таъкидланишича, 2019 йилда пойтахнинг барча туманларидан Яшнобод туманида азот диоксидининг меъёридан энг кўп – 2,5 баробар ошиши қайд қилинган. Бу кўрсаткич бўйича Тошкентнинг ҳавоси энг ифлосланган туманлари қаторида Чилонзор ва Миробод туманлари ҳам қайд қилиб ўтилган. 

Нишоновнинг таъкидлашича, Тошкентнинг ҳавоси энг кам ифлосланган туманлари Яккасарой ва Қибрай туманлари ҳисобланади.

Аввалроқ «Ўзгидромет»да ҳавони қайси моддалар кўпроқ ифлослантириши ўрганиб чиқилганди. Аниқланишича, бундай моддаларга асосан чанг, углерод оксиди, азот диоксиди, олтингугурт диоксиди ва аммиак киради.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!