Тошкентнинг айрим жойларида аҳоли газдан вақтинча узиб қўйилади

Тошкентнинг айрим  жойларида аҳоли газдан вақтинча узиб қўйилади

2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, 2021 йилнинг 3 август куни “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани “Олтин водий” ҳамда “Қум ариқ” маҳаллалари истеъмолчилари учун ўрнатилган ГТПни ўрнатиш ва улаш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда "Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Шу сабабли, 2021 йил 03 август куни соат 11:00 дан 18:00га қадар “Олтин водий”, “Аеропорт ҳудуди”, “Оби Раҳмат” маҳаллаларидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Филиалнинг "Chilonzortumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор тумани ер ости газ қудуғидаги ўрта босимли зулфинни таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, 2021 йилнинг 2 август куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар “Тирсакобод”, “Дўмбирабод”, ”Катта Дўмбирабод” ҳамда “Гавҳар” кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!