Тошкентнинг 3 та туманига газ, иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Тошкентнинг 3 та туманига газ, иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганилиги туфайли қуйидаги манзилларда соат 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея «Hududgaz Poytaxt» газ таъминотига таяниб, "gazeta.uz" хабар бермоқда.

Сергели туманида: 

— «Қумариқ» МФЙ;
— «Обод» МФЙ;
—  «Якубова» МФЙ;
— «Қурувчилар» мавзеси.

Бектемир ва Миробод туманларида: 

— Баратхўжа кўчаси;
— Қўйлиқ кўчаси;
— Бадахшох кўчаси.

Бундан ташқари, Сергели, Бектемир ва Миробод тумани истеъмолчиларига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб берувчи 6- ва 7- Иссиқлик марказларига ҳам газ таъминоти тўхтатилиши муносабати билан ушбу туман аҳолиси 20:00 га қадар иссиқлик тизимидан узилади.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг, табиий газ ва иссиқлик таъминоти қайта тикланади, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!