Тошкентлик эркакни калтаклашди. У касалхонада

Тошкентлик эркакни калтаклашди. У касалхонада

Тошкент вилояти. 2020 йил 30 май куни соат 18:00 да 30 ёшли Ж.Б., Олмалиқ шаҳар Поклонская кўчасида жойлашган уйлар олдида, таниши  32 ёшли С.Д., билан ўзаро келишмовчилик натижасида келиб чиққан, жанжал оқибатида Ж.Б., таёқ билан С.Д., ни бош қисмига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ёзишича, С.Д. олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига мурожат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!