Тошкентлик эркак калтак еб вафот этди

Тошкентлик эркак калтак еб вафот этди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 2018 йилнинг 14 ноябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 13 ноябрь куни Тонг даҳасида яшовчи Ш.М. маст ҳолда Рамадон маҳалласида ўзаро жанжал туфайли таниши И.Р.нинг юз ва бош қисмларига қўли билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича,  И.Р. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ш.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!