Тошкентлик эркак гиёҳванд модда билан қўлга тушди

Тошкентлик эркак гиёҳванд модда билан қўлга тушди

2019 йил 11 январь куни Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ипак йўли кўчасида яшовчи Д.С. исмли фуқаро шу кўчада 2 кг. 645,8 гр. марихуана гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!