Тошкентлик 3 нафар аёл Бош прокурор уларни қабул қилмаганини билдириб, норозилик намойиши ўтказди

Тошкентлик 3 нафар аёл Бош прокурор уларни қабул қилмаганини билдириб, норозилик намойиши ўтказди

5 июль куни Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқаси орқали республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қабули ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Қабул давомида Бош прокурор томонидан 27 нафар жисмоний шахс ва юридик шахслар вакилларининг мурожаати тингланган.

Мурожаатларнинг 18 таси суд масалалари, 3 таси прокуратура иш юритуви, 4 таси ички ишлар фаолиятига оид, 2 таси ижро масаласига доир мурожаатларни ташкил этган.

Қабул жараёнида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 4 июлдаги хатида кўрсатилган 13 нафар аёлдан 10 нафари қабул қилинган.

Бош прокурор қабули ўтказилаётган вақтда қолган 3 нафар аёл (Тошкент вилоятида яшовчи М.Акбарова, И.Солиева, Р.Адилова) Бош прокурор қабули ўтказиладиган манзилга (Тошкент вилоят прокуратураси) таклиф этилган бўлсада, белгиланган вақтда ушбу манзилга келмасдан, бир гуруҳ шахслар билан биргаликда Бош прокуратура биноси олдида Бош прокурор томонидан фуқароларнинг қабули ўтказилмаганлиги ҳақидаги асоссиз важ билан норасмий норозилик намойиши ўтказган.

«Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!