Тошкентга янги автобуслар келтирилмоқда

Тошкентга янги автобуслар келтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги арафасида Тошкентга яна янги автобуслар келтирилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маълум қилишича, 6 декабрь куни 30 та катта сиғимли “MAN” ва 15 та “SAZ LE 60” русумли автобус Самарқанддаги автомобил заводидан йўлга чиққан.

Янги транспорт замонавий иситиш ва совитиш тизими, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай чиқиш ва тушиш йўлаги (пандус) ҳамда махсус жой – ўриндиққа эга. Бундан ташқари, автобуслар ёнғинга қарши ишловчи ускуна билан жиҳозланган. Ҳозирча автобуслар йўналиши белгиланмаган.

Октябрь ойида дастлаб 20 та, кейинроқ жами 31 та  “SAZ LE 60” русумли автобус Тошкентга келтирилган эди. 

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг маълум қилишича, Самарқанддаги ҳар икки автомобил заводи билан тузилган шартномага кўра “SAZ LE 60” ва “MAN” русумли автобусларни босқичма-босқич келтириш ҳамда автосаройлар автобусларини янгилаб бориш кўзда тутилган.

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!