Тошкентга яна бир АҚШ амалдори келади

Тошкентга яна бир АҚШ амалдори келади

Тошкентда Ўзбекистон - АҚШ маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уеллс бошчилигидаги делегация келади.

Ташриф дастуридан икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлик қўмондони генерал Жозеф Вотел бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрганди.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!