Тошкентга 1 тоннага яқин сифатсиз гўшт олиб келаётган эркак қўлга тушди

Тошкентга 1 тоннага яқин сифатсиз гўшт олиб келаётган эркак қўлга тушди

Халқимизда “Ўзингга раво кўрмаган нарсани ўзгага раво кўрма” деган нақл бор. Аммо, афсуски, орамизда ана шу пурмаъно нақлга амал қилмайдиганлар ҳам учраб туради.

Бухоролик 30 ёшли А.М танишининг "ISUZU" русумли машинасига жами 900 кг санитария талабларига жавоб бермайдиган қўй ва мол гўштини юклаб, ярим кечаси Тошкент вилоятига қараб йўлга тушди. Аммо режаси чиппакка чиқди. Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари машинани текшириш учун тўхтатганида, ҳайдовчи худди пайтавасига қурт тушган одамдай безовта бўлиб қолди. Чунки мазкур гўшт маҳсулотларининг истеъмол учун яроқлилигини тасдиқлайдиган ҳеч қандай ҳужжати йўқ эди-да.

Ёзнинг жазирамасида бир қатор истеъмол маҳсулотларини совуткичда сақлаш кераклигини яхши биламиз. Айниқса, гўштнинг сифати тез бузилади. А. М.нинг шуни била туриб, ўзи олиб кетаётган гўштни истеъмол қиладиганларнинг соғлигига путур етказишини англаган ҳолда содир этган қилмишига нима дейсиз?! Бу ҳам ҳуқуқбузарлик, ҳам ҳеч қандай ахлоқ нормаларига тўғри келмайди-ку! Хуллас, ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!