Тошкентдан Екатеринбургга поезд қатнови тўхтатилади

Тошкентдан Екатеринбургга поезд қатнови тўхтатилади

315/316-сонли Тошкент – Екатеринбург йўналишидаги йўловчи поезд жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Россиянинг Қозон шаҳригача қатновни амалга оширади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Поезд белгиланган жадвалга кўра, ҳар ҳафтанинг шанба кунларида Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқиб, сешанба куни Қозон шаҳрига етиб боради. Шу куннинг ўзида йўловчи поезди Қозон – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади. 

Қўшимча маълумотларни жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда темир йўл маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!